Қозоғистон автосаноати Ўзбекистонга кириши учун давлат аралашуви зарур

Қозоғистон автосаноати Ўзбекистонга кириши учун давлат аралашуви зарур

Қозоғистон автосаноати Ўзбекистон бозорига кириши учун хорижий жўнатмаларни экспортдан аввал молиялаштириш ва давлатнинг бир қатор субсидиялари керак бўлади. Бу ҳақда “КазАвтоПром” иттифоқининг раҳбари Олег Алферов маълум қилмоқда.

“Бизнинг соҳамиз салоҳиятини Ўзбекистонда ривожлантириш истиқболи мавжуд. Аммо ички характердаги тўсиқлар қолмоқда”, дейди у. Бу тўсиқлар транспортда ташиш ва сертификациялашдаги тўхталишларни қисқартириш билан боғлиқ. Мазкур муаммоларни эса давлат аралашувисиз ечишнинг имкони йўқ. Гап хорижий жўнатмаларни экспортдан олдинги молиялаш, транспортни субсидиялаш ва бу жўнатмаларни суғурталаш ҳақида кетмоқда. Мансабдорнинг айтишича, Россияда бу механизмлар ишлайди.

“КазАвтоПром”нинг маълумотига кўра 2018 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонда 14,6 мингдан зиёд автотранспорт воситалари ишлаб чиқарилган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#импорт

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"