Қозоғистон парламенти Ўзбекистон билан автобус қатновини очиш ҳақидаги битимга тузатишларни қабул қилди

Қозоғистон парламенти Ўзбекистон билан автобус қатновини очиш ҳақидаги битимга тузатишларни қабул қилди

Қозоғистон Парламенти Сенатининг ялпи мажлисида «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги 2006 йил 20 мартдаги халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги протоколни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди, деб ёзади Daryo.uz.

«Айни пайтда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида йўловчи ташувчи автобус қатновлари йўқ, бу чегарани кесиб ўтишда ноқулайликларни келтириб чиқармоқда. Шу сабабдан жорий йилда Чимкент ва Тошкент шаҳарлари ўртасида, келаси йилда эса томонларнинг бошқа йирик шаҳарлари ўртасида ҳам мунтазам автобус йўналишларини очиш режалаштирилмоқда», — деди Қозоғистон инвестиция тараққиёт вазири Женис Касимбек қонун лойиҳасини тақдим этар экан.

Вазирнинг сўзларига кўра, Протоколнинг ратификация қилиниши савдо-иқтисодий алоқаларнинг янада ривожланишига ижобий туртки беради, шунингдек, аҳолининг ҳаракатчанлиги ошиши ва икки томонлама алоқалар мустаҳкамланишига имконият яратади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#автобус

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.