Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма автомобиль саноатини яратишни режалаштирмоқда

Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма автомобиль саноатини яратишни режалаштирмоқда

Бугунги кунда Қозоғистоннинг GM Uzbekistan билан ҳамкорлиги катта истиқболларга эга. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерик Утембаев Андижон вилоятига ишчи сафари чоғида айтиб ўтди, деб ёзади Daryo.uz.

«Биз қўшма ҳамкорликнинг иккинчи босқичига чиқдик — бу автомобиль таркибий қисмлари базасини ривожлантириш учун маълум шароитларни яратиш. Ўтган йили Ravon русумидаги машиналарни йиғиш бўйича яхши пойдевор қўйилган эди, у бизнинг бозорларимизда рақобатбардошлилигини исботлади», — деди Утембаев.

«GM Uzbekistan билан шерикликни биз узоқ муддатли ва стратегик лойиҳа сифатида кўрмоқдамиз. Айни пайтда йилига 7 мингтагача автомобиль йиғиш бўйича келишувга эришилган. Жорий йилда линейкани Ravon R2 ва Ravon R4 моделлари билан кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз», — дея қўшиб қўйди у.

«Биз шунчаки автомашиналар йиғиш масаласини муҳокама қилмаяпмиз, умуман, қўшма автомобиль саноатини яратишни режалаштирмоқдамиз. Аллақачон қишлоқ хўжалик машиналари кластерини яратиш ҳақида келишувга эришилган… Биз Қозоғистоннинг бир нечта ҳудудларини автомобиль таркибий қисмлари базаси бўйича ишлаш учун кўриб чиқмоқдамиз», — дея хулоса қилди Қозоғистон элчиси.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.