Қозоғистонда 2016 йили Lada’нинг 7 модели йиғилиши йўлга қўйилади

Қозоғистонда 2016 йили Lada’нинг 7 модели йиғилиши йўлга қўйилади

«Азия Авто» заводи 2016 йилда Қозоғистонда Lada’нинг Vesta, Kalina, Granta (седан ва лифтбэк), Priora, 4×4 5d, XRay ҳамда Largus русумларини йиғишни бошлайди. Бу ҳақда завод раҳбари Ерик Сигимбаевга асосланган ҳолда «Интерфакс» хабар берган.

«Маҳаллий бозорда тақчиллик туфайли Lada автомобилларига талаб катта ва 2016 йил давомида бу автомобилларнинг йиғилиши йўлга қўйилади. Қозоғистоннинг ўзида Lada автомобилларини йиғиш бизга нархлар устидан назорат қилиш ва моделларнинг маҳаллий бозорда рақобатбардош бўлишини таъминлайди», — дейди Сигимбаев.

Сигимбаевнинг эслатиб ўтишича, Россиядан тайёр Lada автомобиллари экспорти қисқартирилиши Уст-Каменогорскдаги «АвтоВАЗа» ва «Азии Авто» заводларида 2015 йилдан бу автомобилларни йиғишни йўлга қўйиш билан боғлиқ.

Ўтган йилда «Бипэк Авто — Азия Авто» холдинги Қозоғистон бозорига 24,5 минг донадан ортиқ Lada автомобили етказиб берган.

Манба: Kun.uz

 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.