Қозоғистонда автомобилларга божхона тўловлари нархи

Қозоғистонда автомобилларга божхона тўловлари нархи

Қонунга киритилган янги ўзгартиришларга кўр, Қозоғистон Республикаси Экологик кодексида атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи автомобиль ва бошқа транспорт воситаларини эксплуатация қилувчи жисмоний ва юридик шахслар мажбурияти кенгайтирилган. Бож миқдори ишлаб чиқарилганига бир йил тўлмаган авто учун рамзий 0,25 ойлик ҳисоблаш кўрсаткичи (ОҲК) миқдоридан то ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ортиқ вақт ўтган авто учун 500 ОҲКгача боради.

Ойлик ҳисоблаш кўрсаткичи нафақа ва бошқа ижтимоий тўловларни ҳисоблаш коэффициентидир. Қозоғистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жарималар, солиқлар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш учун ҳам қўлланилади. Ушбу коэффициент 2015 йил 1 январдан 1982 тенгега баробар.

Транспорт воситаси дастлабки давлат қайдидан ўтиши учун тўланадиган бож Ойлик ҳисоблаш кўрсаткичи
М1 категориялар (енгил, йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчидан ташқари 8тадан ортиқ йўловчи ўриндиғи бўлмаган):
1 йилгача 0.25
3 йилгача 50
3 йилдан ортиқ 500
М2 категориялар (йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари 8тадан ортиқ ўриндиғи бўлган, энг оғир вазни 5 тоннадан ошмайдиган):
1 йилгача 0.25
3 йилгача 240
3 йилдан 5 йилгача 350
5 йилдан ортиқ 500
М3 категориялар (йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари 8тадан ортиқ ўриндиғи бўлган, энг оғир вазни 5 тоннадан ошадиган):
1 йилгача 0.25
3 йилгача 240
3 йилдан 5 йилгача 350
5 йилдан ортиқ 500
N1 категориялар (юк ташиш учун мўлжалланган, энг оғир вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган):
1 йилгача 0.25
3 йилгача 240
3 йилдан 5 йилгача 350
5 йилдан ортиқ 500
N2 категориялар (юк ташиш учун мўлжалланган, энг оғир вазни 3,5 тоннадан ортиқ ва 12 тоннадан кам):
1 йилгача 0.25
3 йилгача 240
3 йилдан 5 йилгача 350
5 йилдан ортиқ 500
N3 категориялар (юк ташиш учун мўлжалланган, энг оғир вазни 12 тоннадан ортиқ бўлган):
1 йилгача 0.25
3 йилгача 240
3 йилдан 5 йилгача 350
5 йилдан ортиқ 500
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"