Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни Тожикистонга етказиб бериш бошланди

Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни Тожикистонга етказиб бериш бошланди

AllurGroup компанияси Қозоғистонда оммабоп бўлган JAC автомобилларини «Холдинг Азия Групп Тожикистон» учун юклаб жўнатди. Илк партия 600 минг долларлик 55 та машинани ўз ичига олди. 10,5 миллион долларлик лойиҳа доирасида жами 1000 та JAC автомобили етказиб берилади. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

2017 йилнинг беш ойи ичида Қозоғистон автомобиллари экспорти ҳажми 341 донани ташкил этди, Тожикистон холдинги билан шартнома доирасида экспорт қилинадиган автомобиллар партияси ушбу кўрсаткични 16 фоизга оширади.

AllurGroup компанияси KazakhExport суғурта компанияси ва Қозоғистоннинг Тожикистондаги элчихонаси кўмагида «Холдинг Азия Групп Тожикистон» билан апрель ойида шартнома имзолаган, унга кўра, Душанбега 2018 йил охиригача Тожикистон пойтахти таксомотор паркини янгилашга мўлжалланган қозоқ автомобиллари етказиб берилади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.