Қозоғистонда Lada Vesta йиғилади

Қозоғистонда Lada Vesta йиғилади

Vesta SW ва Vesta SW Cross русумларининг биринчи нусхалари Қозоғистондаги “Азия-Авто” заводидан ноябрда чиқади. Сотиш эса 2018 йилнинг январидан бошланади.

Cross версияси оддий универсалдан тубининг баландлиги, кузовидаги ҳимоявий пластик элементи билан ажралиб туради. Бундан ташқари, узунроқ, кенгроқ ва баландроқдир. Vesta SW Cross автомобили Vesta SWдан қимматроқ бўлиши кутилмоқда.

Иккала автомобиль ҳам 1,6 (106 от кучи) ва 1,8 (122 от кучи) литрли моторлар билан бозорга чиқади.  Механик ва автоматик қутилар билан ишлайди.

Савдодан олдинроқ нарх ва комплектациялар эълон қилинади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"