Қозоғистонда Lada Vesta йиғилади
Vesta SW ва Vesta SW Cross русумларининг биринчи нусхалари Қозоғистондаги “Азия-Авто” заводидан ноябрда чиқади. Сотиш эса 2018 йилнинг январидан бошланади.
Cross версияси оддий универсалдан тубининг баландлиги, кузовидаги ҳимоявий пластик элементи билан ажралиб туради. Бундан ташқари, узунроқ, кенгроқ ва баландроқдир. Vesta SW Cross автомобили Vesta SWдан қимматроқ бўлиши кутилмоқда.
Иккала автомобиль ҳам 1,6 (106 от кучи) ва 1,8 (122 от кучи) литрли моторлар билан бозорга чиқади. Механик ва автоматик қутилар билан ишлайди.
Савдодан олдинроқ нарх ва комплектациялар эълон қилинади.