Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин

Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин

Аuto.nur.kz сайти мухбири ишончли манбалардан Қозоғистоннинг “АЗИЯ АВТО” автомобилсозлик компанияси ва “GM Uzbekistan” АЖ ҳамкорлик қилиши мумкинлигидан хабар топди, деб ёзади Kun.uz. Маълум бўлишича, катта эҳтимоллик билан Усть-Каменогорскдаги заводда Ravon R2 ва Ravon R4 моделлари йиғилиши мумкин.

Шунингдек, ишлаб чиқарилувчи моделлар қатори янги моделлар ҳисобига кенгайтирилиши мумкин. Асакадаги завод яқин орада бу моделлар ишлаб чиқарилишини ўзлаштириб олади. Қозоғистон билан ишлаб чиқариладиган моделларнинг тўлиқ рўйхати ҳали аниқлаштирилмаган.

Айтиш жоизки, Ravon автомобиллари қозоғистонликларга Uz-Daewoo бренди билан анчадан бери маълум бўлиб келган. Ўзбек автомобиллари Қозоғистон бозорига Ravon бренди билан ўтган йил ёзида чиққан.

Шуни айтиш мумкинки, Қўстанайдаги “СариаркаАвтоПром” автомобилсозлик компаниясида Ravon Nexia R3 модели йиғилмоқда. Бу ерда йилига 3 мингта шундай машина йиғилади. Ишлаб чиқариш қувватини йилига 7 мингта автомобилга етказиш мумкин.

Ravon Nexia R3 Қозоғистонда “УЗАВТО АЗИЯ” компаниясининг дилерлик тармоғи орқали сотилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.