Қозоғистонда ўзбек автомобиллари савдоси юқори суръатда бормоқда

Қозоғистонда ўзбек автомобиллари савдоси юқори суръатда бормоқда

Қозоғистонга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг кириб келиши кескин ошди, деб хабар бермоқда Sof.uz.

Хабарда айтилишича, 2017 йил бошидан буён Ўзбекистон Қозоғистон импорт бозорининг 11,5 фоизини эгаллашга улгурган. Йилнинг дастлабки уч ойи давомида Қозоғистонга 2,3 млн долларлик 480 дона машина кирган.

Россия автомобиллари импорти эса 24 фоизга қисқарган. Январь-март ойлари давомида 3100 дона машина импорт қилинган.

Эслатиб ўтамиз, шу билан бирга Қозоғистоннинг Қўстанай вилоятида 2017 йилда хитойлик ва ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда 10 минг дона автомобил йиғишга қарор қилинганди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.