Қозоғистонда ўзбекистонликлар жойлашган автобус қор бўронида қолиб кетди

Қозоғистонда ўзбекистонликлар жойлашган автобус қор бўронида қолиб кетди

Қозоғистоннинг Ақмолин вилоятида ичида Россия ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган бешта автобус ноқулай об-ҳаво туфайли тўхтаб қолди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Маълумотларга кўра, ноқулай шароит, Бурабай туманидаги йўлнинг ёпилиши ва йўлни кўриш даражасининг пасайиши туфайли 2016 йилнинг 10-12 декабрь кунлари Щучинск вокзалида бешта автобус жойлаштирилган.

«Бир автобусда (Екатеринбург-Қарағанда) 43 киши – РФ фуқаролари, бошқасида 27 киши – РФ фуқаролари, уч автобусда (Петропавловск-Чимкент) эса 120 киши – Ўзбекистон фуқаролари бор. 141 киши, жумладан беш нафар бола иссиқ овқат билан таъминланди», — дейилган хабарда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.