Қозоғистонда Ravon автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми кўпайтирилади

Қозоғистонда Ravon автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми кўпайтирилади

Қозоғистон 2018 йилда Ravon бренди асосида 7 мингта ўзбек автомобилларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, деб ёзади Qalampir.uz.
 
Қозоғистоннинг “Сариарка Автопром” корхонаси ҳамда “Ўзавтосаноат” компанияси ҳамкорлигида яратилган корхонада шу вақтгача мингдан ортиқ Ravon автомобиллари ишлаб чиқарилган.
 
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаевнинг айтишича, автомобилларга бўлган талаб ортиб бормоқда. Автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш билан бир қаторда уларнинг моделлари сонини ҳам кўпайтириш мўлжалланган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Ravon

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.