Қозоғистонда UzAvtotrailer тиркамалари ишлаб чиқарилмоқда

Қозоғистонда UzAvtotrailer тиркамалари ишлаб чиқарилмоқда

2017 йилдан бошлаб Қозоғистонда Ravon Nexia R3, LadaVesta, Xray, Largus, IvеcоCrosswаy автобуслари, Ivеcо NewDaily мактаб автобуслари, шунингдек, UzAvtotrailer тиркамалари ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Қозоғистон автобизнес ассоциацияси маълумотларига кўра, мамлакатда жорий йил 5 ойи мобайнида автомобиллар ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 баробардан ошиқроқ кўпайди. Енгил ва тижорий техника чиқарилиши ўтган йил кўрсаткичларидан 440 фоиз кўпроқ бўлди.

Жами январдан май ойига қадар Қозоғистонда умумий қиймати 40 миллиард тенгедан (123 миллион доллар атрофида) ошиқ бўлган 6803 автомобиль, жумладан, енгил ва юк автомобиллари, автобуслар ишлаб чиқарилди. Бунга қишлоқ хўжалиги техникаси, трейлерлар ва ярим тиркамалар кирмаган.

Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар сотуви ҳам ишлаб чиқаришга мутаносиб тарзда ортиб бормоқда. Май ойидаги умумий сотув ҳажмида уларнинг кўрсаткичи 36,4 фоизни ташкил этди. 2017 йилда жами 5243 дона маҳаллий автомобиль сотилди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.