Қозоғистонга авиарейслар сони оширилади

Қозоғистонга авиарейслар сони оширилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари авиақатновлар сонини ошириш бўйича келишиб олишди, деб хабар бермоқда қўшни мамлакатнинг фуқаро авиацияси Қўмитасининг матбуот-хизмати.

Келишувга мувофиқ Астана-Тошкент йўналишидаги рейсларни ҳафтада 4тадан 6тага, Алмати-Тошкент бўйича рейсларни эса 7тадан 10тага чиқарилади. Гап икки томонлама қатновлар ҳақида боряпти. Шундай қилиб икки мамлакатнинг авиакомпаниялари бир ҳафтада ўзаро 32та рейсни амалга оширади. Бу туризм, иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантиришга шароит яратади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"