Қозоғистонлик мактаб ўқувчиси фикр кучи билан бошқарилувчи машина ихтиро қилди

Қозоғистонлик мактаб ўқувчиси фикр кучи билан бошқарилувчи машина ихтиро қилди

Яқинда қўшни Қозоғистоннинг Жамбул вилояти маркази – Тароз шаҳрида болаларнинг муҳандисликка ва робототехникага қизиқишларини кучайтиришга қаратилган кўргазма бўлиб ўтди. Унда маҳаллий мактаб ўқувчилари томонидан ишлаб чиқилган 15 моделдаги робот намойиш этилди, ижодкор болалар ўзаро фикр алмашишди.

Энг қизиқарли ишлардан бирини «Бiлiм-инновация» мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Қўрғон Нуржасаров тақдим этди. У олиб келган мини-машина инсон миясининг импульслари ҳисобига бошқарилади, деб ёзади inform.kz нашри.

«Бошга махсус қурилма кийилади, шу орқали машинанинг ҳаракат кучи ва йўналишини бошқариш мумкин. Бу, масалан, жисмоний имконияти чекланган кишилар учун жуда қулай. Агар келажакда шундай машиналар ишлаб чиқаришса, улар ўз транспорт воситасига эга бўлишлари ва эркин ҳаракатланишлари мумкин», – дейди лойиҳа муаллифи.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#ихтиро

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.