Қозоғистонликлар 200 доллар турадиган электромобиль ясади

Қозоғистонликлар 200 доллар турадиган электромобиль ясади

Қозоғистонлик инженерлар электрда юрадиган машиналарнинг энг арзонини яратди. Ҳозирча, электромобиль ягона вариантда мавжуд. Машина Яссавий номидаги Халқаро университет мутахассислари томонидан ясалди.

Унинг нархи азбаройи пастлигидан сотувчига оз тўлаганинг учун хижолат тортасан, киши. Бор-йўғи 200 доллар турувчи электромобилнинг борти, томи ва олд юкхонанинг қопқоғига қуёш батареялари ўрнатилган. Машинага икки киши жойлашади. Электрокарнинг умумий вазни 300 кг.

Бундай электромобилни харидорнинг истагига қараб бир қанча модификацияда ишлаб чиқаришмоқчи. Ёзда ЭКСПО-2017 кўргазмасида у расман тақдим этилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"