Қрим кўприги очилди, қоида бузиш ҳам бошланди (видеолар)

Қрим кўприги очилди, қоида бузиш ҳам бошланди (видеолар)

Керчь бўғози орқали ўтган Қрим кўприги очилгач, унинг устида ҳаракат бошланди. Биринчи қоидабузарлар мотоциклчилар бўлди. Икки саф бўлиб ҳаракатланаётган мотоциклчилар кўприкда селфига тушиш учун тўхтади. 

Қрим кўпригининг очилиш маросимида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин иштирок этиб, КАМАЗ машинасини бошқарганча кўприкдан ўтди. 

Қрим кўприги Европадаги энг узун кўприкларнинг бири, Россиянинг энг узун кўпригидир. Умумий узунлиги 19 км. Унинг устида ҳаракатланиш рухсат этилган энг юқори тезлик 90 км/соат. Кўприк устида тўхташ тақиқланган. Йўл ҳаракатини кузатиш учун кўприкда 10та автоматик комплекс жойлашган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#кўприк

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"