Қрим кўпригига шовқиндан ҳимояловчи экранлар ўрнатиш бошланди

Қрим кўпригига шовқиндан ҳимояловчи экранлар ўрнатиш бошланди

Лойиҳага мувофиқ автомобиль трассасининг иккала томонидан ҳам кўприкнинг қирғоқ билан туташадиган участкаларида шовқинни ютувчи экранлар ўрнатилади, деб ёзмоқда РИА Новости

Уч метрдан олти метргача бўлган экранлар зангламас устундаги уч қатламли панел кўринишида бўлиб, у шовқинни ютиш билан бирга шамолга, намга ва ёнғинга чидамлидир. Ушбу экранларни кўприкнинг темир йўл қисми бўйлаб ўрнатиш ҳам режалаштирилмоқда.

Бундай экранлар шовқинни 8-24 децибелга пасайтиради. Айрим мамлакатларда шовқинютар экранларга қўшимча вазифа ҳам юкланади. Масалан, Германияда фақат шовқинни эмас зарарли моддаларни ҳам ютади ва фотоэлектрик панеллар қуёш нуридан электр энергияси ишлаб чиқаради.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#кўприк

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"