Qualcomm симсиз қувватланадиган электромобилни тақдим қилди

Qualcomm симсиз қувватланадиган электромобилни тақдим қилди

Американинг Qualcomm компанияси 2014 йилдан буён 9 млн евро маблағ тикилган Fabric лойиҳасини амалга ошириб келади. Ниҳоят, унинг доирасида ўз-ўзини динамик қувватлайдиган Dynamic Electric Vehicle Charging ёки Qualcomm DEVC номли электромобил технологияси тақдим қилинди.

Бу қандай технология?
Бу технология электромобилни 20 кВт.гача қувват билан таъминлайди. Электрокар ҳаракат чоғида Qualcomm Halo, яъни симсиз қувватлаш технологияси орқали қувват олади.

Бу қандай ишлайди?
Qualcomm компанияси ҳамкори бўлган Vedecom муассасаси қувватлаш қурилмалари билан таъминланган 100 метрлик махсус йўл қурган. Бу йўлда ҳаракатланаётган автомобил симсиз қувватлаш орқали электрокар аккумуляторини электрга тўлдиради.

Келажакда электромобилларни қўшимча аккумулятор муаммосидан халос қилиш учун йўлларда мана шундай махсус қувватлаш йўлакларини қуриш керак бўлади. Qualcomm яқин йиллар ичида лойиҳани илғор ечимлар билан бойитишни режа қилмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.