Қурбон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспорти эртароқ иш бошлайди

Қурбон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспорти эртароқ иш бошлайди

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати томонидан 21 август куни аҳолига сифатли транспорт хизматини кўрсатиш мақсадида йўналишларга ҳаракат таркибининг ишга чиқарилиши вақти тонги соат 5:00 дан бошланиши эълон қилинди.

Бу Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 15 августдаги «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги ҳамда 2017 йил 28 декабрдаги «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонига асосан, Қурбон ҳайити Ўзбекистонда миллий байрам сифатида кенг нишонланишини, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига сифатли транспорт хизматини кўрсатиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.