Қувада пиёдани уриб юбориб ариққа ташлаб кетилди

Қувада пиёдани уриб юбориб ариққа ташлаб кетилди

Фарғона вилоятида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, деб ёзмоқда Подробно.уз сайти. 4 июль куни Қува туманининг Юзия қишлоғида номаълум ҳайдовчи пиёдани уриб юборган. Пиёда воқеа жойидаёқ ҳалок бўлган, ҳайдовчи жиноятини яшириш учун жасадни ариққа ташлаб юбориб йўлида давом этган.

Ҳозир жиноятчи ҳайдовчининг шахсини аниқлаш бўйича тергов ишлари кетмоқда.

Вазирлик ушбу ҳодисанинг гувоҳи бўлганлар ёки шу воқеа юзасидан бирор маълумотга эга бўлганларнинг 102 рақамига қўнғироқ қилиб ахборот беришини сўрайди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"