Расман: 1 апрелдан мамлакатимизда бензин нархи ошмайди

Расман: 1 апрелдан мамлакатимизда бензин нархи ошмайди

 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ нархи ошади. Бироқ одамлар орасида бензин ҳам ошиши ҳақидаги мишмишлар қулоққа чалинмоқда. “Ўзнефтмаҳсулот” бунга ойдинлик киритди.

“Ўзнефтмаҳсулот” АЖнинг матбуот хизмати яқин орада ёнилғи нархи оширилмаслигини маълум қилди.

Охирги марта 2017 йилнинг 15 ноябрида бензин нархи кўтарилган эди. Ўша санадан бошлаб АИ-80 бензиннинг литри 3800, АИ-91 бензиннинг литри эса 4300 сўм қилиб белгиланган.

Шу йилнинг 1 мартидан дизел ёнилғисининг янги нархлари ўрнатилган. Унга кўра дизел ёнилғисининг литри 4600 сўм, (ЭКО) дизел ёнилғисининг баҳоси эса 4700 сўм.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"