Расман тасдиқланди: Ўзбекистонда 15 ноябрдан бензин нархи ошди

Расман тасдиқланди: Ўзбекистонда 15 ноябрдан бензин нархи ошди

Ўзбекистонда 15 ноябрдан автобензин ва дизел ёқилғиси нархи ўртача 1,5 баробарга оширилди. Бу ҳақда, Ўзбекистон ҳукуматидаги манбаларга асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Тошкентдаги бир қатор ёқилғи қуйиш шохобчалари ярим тундан бошлаб нархларни оширишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилган.

Аввал хабар берилганидек, Аи-80 русумидаги бензин нархи 3800 сўм (нарх ўсиши — 35,7 фоиз), Аи-91 русумидаги бензин нархи 4300 сўм (+43,3 фоиз), дизел ёқилғиси 4100 сўм (+72,6 фоиз) ва ЭКО дизел ёқилғиси 4200 сўм (+71 фоиз) этиб белгиланган.

Ўзбекистонда бензин нархи сўнгги бор 2016 йил октябрида оширилган эди. «Газета.uz»нинг қайд этишича, худди аввалги сафарлардагидек, бензин нархининг оширилиши ҳеч қаерда олдиндан расман эълон қилинмади.

14 ноябрь оқшомида ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги қарори суратлари тарқалган эди. Бундан бир кун аввал эса ЎзМТРК орқали вилоятларда бензин тақчиллиги юзага келгани, ёқилғи қўлда сотилаётгани ҳақида лавҳалар берилган эди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#бензин

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.