Ravon автомобиллари Беларусга экспорт қилинади

Ravon автомобиллари Беларусга экспорт қилинади

2016 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг Ravon автомобилларини Беларусь бозорларига етказиб берилиши маълум бўлди. Илгари бу маркадаги авто Беларусь бозорларида сотилмаган.

Беларусь автоишқибозлари дарҳол бу янги бренд ҳақида маълумот излашга тушдилар. 8 октябрь куни Москвада янги бренд тақдимоти бўлиб ўтган ва қатнашчиларнинг муносиб баҳосини олган эди. Uz Daewoo машиналари энди Россия автобозорида шу ном остида сотилиши маълум қилинган эди.

Мавзу:

#Ravon

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"