Ravon автомобиллари Украинанинг 15 вилоятида сотилади

Ravon автомобиллари Украинанинг 15 вилоятида сотилади

GM Uzbekistan ва Украинанинг энг йирик автохолдинги — «АИС» компаниялар гуруҳи стратегик ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Хабар беришларича, «АИС» Украинанинг 15 вилоятида Ravon бренди остидаги автомобиллар савдосини ривожлантиради. Айни вақтда, Украинадаги бошқа бир йирик автобил оператори — «Богдан-Авто Холдинг»нинг дилерлик марказларига ҳам Ravon’ларнинг янги партияси етиб келган.

«Богдан-Авто Холдинг» матбуот хизматидан маълум қилишларича, автомат узатмали янги Ravon R2 (Chevrolet Spark) автомобили бир неча ой ичида Украина автомобиль бозорининг бестселлерларидан бирига айланган.

Маълумот учун, маъмурий-ҳудудий бўлинишига кўра Украина 24 вилоят, махсус мақомга эга икки шаҳар ва бир мухтор республикадан иборат.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.