Ravon бренди 2017 йил бўйича Сибирда энг кўп рўйхатдан ўтказилган автомобилга айланди

Ravon бренди 2017 йил бўйича Сибирда энг кўп рўйхатдан ўтказилган автомобилга айланди

Сибир федераль округида жойлашган шаҳарларда 2017 йил бўйича рўйхатдан ўтказилган янги автомобиллар миқдори маълум бўлди, деб хабар берди Daryo.uz.

Сўнгги 12 ой натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг Ravon брендига мансуб автомобиллари бошқаларга қараганда кўпроқ сотилган (+333 фоиз). Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan заводининг маҳсулотлари Россияда айнан шу бренд остида сотилади. Савдолар ҳажмининг бу қадар юқори кўрсткични қайд этишига Сибир шаҳарларида янги дилерлик марказларининг очилиши сабаб бўлган дейилмоқда.

«Автостат.Инфо» маълумотларига кўра, ўтган йил натижалари бўйича Сибирда энг кўп сотилган автомобиль маркалари орасида Porsche (+63,4 фоиз). Ушбу компаниянинг Новосибирск, Красноярск, Иркутск округларида расмий дилерлари мавжуд. Шунингдек, рўйхатдан Honda (+61,5 фоиз), Mitsubishi (+54,6 фоиз), Land Rover (+56,8 фоиз) ўрин олган.

Топ-10 рўйхатини Hyundai (+39,9 фоиз) ҳамда Skoda (+42,3 фоиз) якунлаб берган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Ravon

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.