Ravon бренди Киевда тақдим қилинди

Ravon бренди Киевда тақдим қилинди

GM Uzbekistan компанияси 11 августда Ravon дилерлик тармоғини МДҲ давлатларида кенгайтириш доирасида Украинада янги брендни тақдим қилди. Бу ҳақда компания фейсбукда маълум қилди, деб Kun.Uz ёзмоқда.

Украинада Ravon моделлар қаторининг Matiz, R2 (Spark) ва Gentra автомобиллари сотилади. Йил охиригача қатор R4 (Cobalt) билан тўлдирилади.

Шу куннинг ўзида Россияга Nexia R3 моделининг биринчи партияси жўнатилди.

GM Uzbekistan’нинг яқин орадаги режаларида Ravon брендини МДҲнинг қолган давлатларига олиб чиқиш бор. Жумладан, кузда компания брендни Озарбайжон, Беларусь ва Туркманистонда тақдим қилмоқчи.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.