Ravon бренди Россияда машина ишлаб чиқариши мумкин

Ravon бренди Россияда машина ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистоннинг Ravon маркаси Россия Федерациясида автомобиль йиғишни йўлга қўймоқчи, деб хабар бермоқда Sputnik нашри.

“GM Uzbekistan автомобилларини Самара ва Ленинград вилоятларида йиғишни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. “Ўзавтосаноат” корхоналари томонидан бутловчи қисмларни УАЗ гуруҳи ва “АвтоВАЗ” компанияси конвейерларига етказиб бериш йўлга қўйилган”, деди Ўзбекистоннинг вазир ўринбосари Нодир Отажонов.

GM Uzbekistan корхонасининг 75 фоиз улуши “Ўзавтосаноат”га тегишли бўлса, 25 фоизи General Motorsникидир. Компания Асака, Хоразм ва Тошкентда 10 турдаги авторусум ишлаб чиқармоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"