Ravon бренди россияликлар учун кроссовер ва янги седанларни чиқаради
Яқин келажакда Ўзбекистоннинг Ravon бренди Россияда ўз модель линейкасини янгилашни режалаштирмоқда, деб ёзади Daryo.uz.
Бу йил сотувга рестайлинг қилинган R4 (Chevrolet Cobalt) седани чиқиши керак. Бундан ташқари, 2018 йилда Ravon гольф-классидаги янги седанни намойиш қилишга ваъда берди.
Шунингдек, Ravon кроссоверни чиқаришни ҳам режалаштирмоқда. Нашр у Chevrolet Captiva ёки ихчам Tracker бўлишини тахмин қилмоқда.