Ravon бренди Украинага кириб келди
Яқин кунларда Украина пойтахти Киев шаҳрида Ravon маркасининг тақдимоти ўтказилади. Тақдимотда Ravon маркасига мансуб Daewoo Gentra ва Ravon R2 русумлари намойиш этилиши мўлжалланган.
Gentra русуми Daewoo-Chevrolet Lacetti автомобилининг, Ravon R2 эса Chevrolet Spark автомобилининг давомчиси эканлигидан украиналиклар хабардор. “Автоцентр” дилерлик компанияси мамлакатнинг жанубий минтақаларида мазкур машиналарни синовдан ўтказиб улгурди. Мамлакат аҳолисига ўзбек автомобиллари нархи эълон қилинганича йўқ.