Ravon Nexia салонининг илк фотосуратлари пайдо бўлди

Ravon Nexia салонининг илк фотосуратлари пайдо бўлди

Интернетда GM Uzbekistan`нинг Ravon бренди остида ишлаб чиқарадиган янги маҳсулотларидан бири – Ravon Nexia`нинг илк фотосуратлари эълон қилинди.

Автомобилнинг 5та жамланмада савдога чиқарилиши кутилмоқда. Жумладан, “стандарт” ускуналар рўйхатига ABS тормоз тизими, ҳайдовчи хавфсизлик ёстиғи, курс барқарорлиги системаси (ESC), ЭРА-ГЛОНАСС навигация ва мультимедиа тизимлари киритилган. Етакчи намунада эса иккита хавфсизлик ёстиғи, кондиционер, электрўтказгичли ва қиздириш хусусиятига эга ён ойналар ўрин олган.

Шунингдек, Ravon Nexia (Aveo T250) 1,5 литр ҳажмли «Евро-5» экосинфига мансуб двигател билан таъминланиши маълум.

Мотор беш диапазонли механик тезлик узатмалар қутиси ва олти босқичли “автомат” билан биргаликда ҳаракатланади.

Kolesa.ru нашрининг маълум қилишича, асосан Россия бозорига мўлжалланаётган автомобиль 2016 йилнинг апрель ойидан савдога чиқарилиб, унинг нархи 379-529 минг рубль (тахминан 5,600-7,800 доллар) атрофида бўлади.

 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!