Ravon Nexia ва R2 автомобиллари Россиядаги энг арзон автомобиллар рўйхатидан жой олди

Ravon Nexia ва R2 автомобиллари Россиядаги энг арзон автомобиллар рўйхатидан жой олди

«Российская газета» нашри Россиядаги энг арзон автомобиллар рейтингини эълон қилди, деб ёзади Daryo.uz.

Рейтингда 399 минг рубль турувчи Lada Granta автомобили етакчилик қилмоқда.

Иккинчи ва учинчи ўринни ҳам Lada’нинг Priora седани(414 900 рубль) ва Granta лифтбеки (424 900 рубль) эгаллади.

Рўйхатда етакчилик қилаётган ва учинчи ўринни эгаллаган автомобиль сўнгги икки ой ичида 10 минг рублга қимматлашган. Lada Priora седанининг нархи эса 15 минг рублга кўтарилган.

Кучли бешталикка 439 минг рубль турувчи Ravon R2 хэтчбеки ва нархи 444 минг рублдан бошланувчи Datsun on-Do седани ҳам киритилган.

Шунингдек, Ravon Nexia (нархи 449 минг рублдан бошланади), иккита Lada Kalina (450 600 ва 465 200 рубль универсал кузовли), Brilliance H230 (459 900 рубль) ҳам арзон автомобиллар қаторидан ўрин олган. Ўнталикка нархи 479 минг рублдан бошланувчи Renault Logan седани якун ясади.

Хабарда қайд этилишича, рейтингдан ўрин олган автомобиллар нархи мунтазам ошмоқда. Бироқ бу ўсиш умумий бозордаги нархлар ўсишига нисбатан секин юз бермоқда. Бу дистрибьюторлар ҳамёнбоп автомобиллар нархини оширишга урғу бермаётгани билан боғлиқ. Улар асосий даромадни бошқа автомобиллардан топади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Ravon

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.