Ravon Қозоғистон бозори етакчилари сафига қайтди
Ravon Қозоғистон бозорида июль ойи якунлари бўйича етакчилар сафига қайтди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.
Ўзбекистон бренди 415 автомобиль билан (июнга нисбатан + 57,79 фоиз) рейтингнинг учинчи қаторини эгаллаб турибди.
Машиналар сотувида ҳамон Toyota етакчилик қилмоқда (854 та автомобиль, июнга нисбатан -0,81 фоиз).
Иккинчи ўринда 780 дона машина билан Lada (июнга нисбатан -8,98 фоиз) қайд этилди.