Ravon Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар топ-5 лигидан жой олди

Ravon Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар топ-5 лигидан жой олди

2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги ҳисоб-китобларига кўра расмий дилерлар томонидан умумий қиймати 180,7 миллард тенге бўлган 20 876 дона (эскпорт ҳам ҳисобга олинган) янги автомобиль сотилган. Қозоғистонликлар июнь ойида автомобиль сотиб олиш учун 50,6 миллиард тенге сарф қилган, деб хабар беради Daryo.uz.

Toyota Қозоғистон бозорида энг кўп сотиладиган автомобиллар рейтингини ҳамон бошқариб келмоқда, ушбу бренд автомобиллари июль ойида 861 дона сотилган. Иккинчи поғонани Lada (857 дона), учинчи ўринни эса УАЗ (287 дона) эгаллаган. Ravon (263 автомобиль) ҳамда Renault (253 автомобиль) тегишлича тўртинчи ва бешинчи ўриндан жой олди.

Июль ойида SsangYong (+146 фоиз), Renault (+71 фоиз), Chevrolet (+59 фоиз) ва JAC (+44 фоиз) автомобиль брендларида сезиларли даражада ўсиш кузатилди. Баъзи брендларда эса пасайиш кузатилган: Skoda (-40 фоиз), Infiniti (-46 фоиз), Ford (-57 фоиз).

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.