Ravon R2 автомобиллари Россия чегарасида ушлаб қолинмоқда

Ravon R2 автомобиллари Россия чегарасида ушлаб қолинмоқда

Ravon автомобиль бренди бюджет хэтчбекларини Россиядаги харидорларига етказиб беришда муаммоларга дуч келаётгани хусусида хабар қилмоқда. Бу сафар R2 моделларини олиб кетаётган автовозлар божхона ҳужжатларини расмийлаштиришнинг узоқ вақтга чўзилиши туфайли, Россия чегарасида туриб қолмоқда, деб Kun.Uz хабар бермоқда.

Қайд этилишича, шу пайтгача, битта ҳам Ravon R2 машинаси буюртма бўйича Россиядаги автосалонларга етказилмаган.

Май ойи ўрталарида, Ravon компанияси расмий вакили, Россияга автомобилларни етказиб беришда муаммолар пайдо бўлгани ҳақида хабар қилган эди. Булар темир йўл транспорти тарифларининг кўтарилиши ҳамда барча олиб кирилаётган машиналарнинг тўлиқ сотиб олинмагани боис, божхона расмийлаштиришида вужудга келган тўсиқлар.

Ravon R2нинг РФ ҳудудидаги расмий савдоси 10 апрелда бошланган. Аммо, ўтган муддат мобайнида, хэтчбек учун 100 фоиз тўловни амалга оширган мижозлар ҳам машиналарини олганича йўқ.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.