Ravon R2 Россияда октябрдаги энг арзон хорижий автомобиль бўлди

Ravon R2 Россияда октябрдаги энг арзон хорижий автомобиль бўлди

Анъанавий тарзда Россия автобозоридаги энг ҳамёнбоп хорижий русумдаги машиналар рейтингини эълон қилиб борувчи Daily Motor 2017 йил октябрь боши ҳолатига кўра янги рўйхатни тақдим этди, деб ёзади Daryo.uz.

Рейтингда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Ravon R2 автомобили етакчилик қилди, уни Россияда 439 минг 900 рублдан бошланадиган нархда сотиб олиш мумкин.

Октябрь рейтингида Datsun on-DO иккинчи бўлди. Унинг қиймати 442 минг рублдан бошланади.

Юқори учликка 449 минг рубллик Ravon Nexia якун ясади. Тўртинчи ва бешинчи ўринларни эса Brilliance H230 (Хитой, 459 минг 900 рубль) седани ва FAW Oley (Хитой, 491 минг рубль) седани эгаллади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Ravon#Ravon R2

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.