Ravon R2 ва Ravon Nexia Россияда сотилаётган энг арзон автомобиллар ўнлигига кирди

Ravon R2 ва Ravon Nexia Россияда сотилаётган энг арзон автомобиллар ўнлигига кирди

«Российская газета» мамлакатда сотилаётган энг арзон янги ўнлигини тузди. Ушбу рейтингга Ravon R2 ва Ravon Nexia ҳам киритилди, дея хабар беради Daryo.uz.

Нашрга кўра, Lada Granta седани Россияда сотилаётган энг арзон автомобиль бўлиб чиқди (389 900 рубль). Иккинчи ва учинчи ўринларни ҳам Россияда ишлаб чиқарилган машиналар — Lada Priora седани (399 900 рубль) ва Lada Granta лифтбеки (414 900 рубль) эгаллади.

Энг арзон машиналар бешлигига Ravon R2 (439 900 рубль) ва Lada Kalina хэтчбеки (440 600 рублей) кирди.

Рўйхатдан, шунингдек, Datsun on-DO седани (442 минг рубль), Ravon Nexia (449 минг рубль) ва Brilliance H230 седани (459 минг рубль) ҳам ўрин олди.

Россияда сотилаётган энг арзон автомобиллар рейтингини Lada 4×4 йўлтанламаси (475 минг рубль) ва Renault Logan (479 минг рубль) якунлаб берди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.