Ravon Россия автобозоридаги энг арзон маркалар рўйхатига кирди
«Автостат» таҳлилий агентлиги Россия автомобиль бозоридаги нарх-наво ҳақида ҳисобот тайёрлади. Унга кўра, Япониянинг Datsun маркаси энг арзон нархлардаги автомобилларни тақдим этади, деб ёзади Daryo.uz.
2017 йил январи – сентябри ҳолатига кўра, мамлакат бозоридаги ўртача тежамкор нарх 1,33 миллион рублни ташкил этмоқда. Чет эл машиналари сегментида бу кўрсаткич 1,54 миллион рублга тенг. Маҳаллий маркаларнинг энг арзони — 0,58 миллион рубль.
Энг юқори нархларни Land Rover (5,68 миллион рубль), Porsche (5,28 миллион рубль) ва Cadillac (4,83 миллион рубль), энг паст нархларни Datsun (0,53 миллион рубль), Ravon (0,54 миллион рубль) ва LADA (0,56 миллион рубль) намойиш этди.