Ravon Россияда автомобиллар сотувини деярли тўхтатиб қўйди

Ravon Россияда автомобиллар сотувини деярли тўхтатиб қўйди

Июль ойида Россияда Ravon бренди остидаги бирорта автомобиль сотилмади. Бундан Европа бизнеси уюшмаси маълумотлари дарак беряпти, деб ёзади kun.uz.

Ўтган йилнинг июль ойида компания Россияда 1275 дона автомобиль сотишга муваффақ бўлганди, лекин бу йил Ravon автомобиллари май ойидаёқ кўплаб дилерлик марказларидан ғойиб бўлди.

Айнан ўша ойда компаниянинг сотуви кескин пасайиб кетди - GM Uzbekistan фақатгина 508та машинани сотди, 2017 йил май ойида эса бу кўрсаткич 1219та эди.

Бундан ташқари, компания июнь ойида битта ҳам автомобилни сотмаган.

Май ойида тақчилликка сабаб камида иккита экани маълум бўлди - Россия бозори учун нархларнинг қайта кўриб чиқилиши ва компания бизнес моделидаги сезиларли ўзгариш.

 
Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Ravon

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.