Ravon Украинада энг яхши сотилган автомобиллар ўнлигида

Ravon Украинада энг яхши сотилган автомобиллар ўнлигида

AUTO-Consulting ахборот-таҳлилий гуруҳи маълумотига кўра, Ravon бренди 2017 йилда Украина автомобиль бозоридаги 10та энг машҳур авторусумдан бири бўлди. Бу ҳақда Uzdaily.uz ёзмоқда.

Украин бозорига ёриб кирган Ravon R2 2017 йилда бир йил олдингига қараганда 55 поғона юқорилаган ва 8-ўринни эгаллаган. Ўтган йили 1601та Ravon R2 сотилган.

Ўтган муддат ичида Украинада жами 80271та автомобиль харидорини топган. Қаторасига иккинчи йили KIA Sportage энг харидоргир автомобиллигича қолмоқда. У сотилган автомобилларнинг 4,63 фоизини ташкил қилади. Шунингдек, серхаридорлар орасида Renault Logan, Duster ва Toyota Rav4 бор.

“Ўзавтосаноат”нинг “УзУкрАвто” бўлинмаси олиб борган моҳирона нарх сиёсати, сифат ва нарх уйғунлиги ва Ravon фаол реклама қилиниши натижасида ўзбек автомобили украин бозорига муқим ўрнашиб олди.

“УкрУзАвто” 2018 йилда Украинада 4 мингта ўзбек автомобилини сотмоқчи.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"