Ravon январь-март ойларида Россияда 1629 дона машина сотди

Ravon январь-март ойларида Россияда 1629 дона машина сотди

Россияда янги автомобиллар савдоси март ойида деярли 10 фоизга ўсди. 2017 йил март ойида янги енгил ва енгил тижорат автомобиллари савдоси 2012 йилдан бери энг юқори кўрсаткични намойиш этиб, 9,4 фоизга ўсган ва бир ойда 137,9 минг дона автомобиль сотилган. Бу ҳақда Европа бизнеси Ассоциацияси автомобилсозлар қўмитаси ҳисоботида сўз юритилган, деб ёзади Kun.uz.

«Ниҳоят, Россия автобозорида савдолар тўғри йўналишда ҳаракатланишни бошлади. Март ойидаги йиллик 9 фоизлик ўсиш январь ва февраль ойларида кам савдолар ўрнини тўлдирди ҳамда биринчи чоракнинг умумий кўрсаткичини ижобий якунлашга асос бўлди. Бироқ, мазкур ҳолатни мустаҳкам тренд деб аташ учун бир неча ой мобайнида шундай натижани қайд этиш талаб этилади», – дея изоҳлаган қўмита раҳбари Йорг Шрайбер.

Март ойида ҳам Lada бренди бозордаги етакчилигини сақлаб қолган. Унинг ўтган йил март ойига нисбатан савдо ҳажми 13 фоизга ўсиб, 25 минг донадан ошган.

Ўзбекистоннинг Ravon бренди Россия автобозорида ўтган ойда 678 дона машина сотишнинг уддасидан чиққан, йилнинг биринчи чорагида жами 1629та Ravon автомобиллари сотилган. Бироқ, бренднинг бирорта машинаси март ойида энг кўп сотилган автомобиллар Топ-25талигига кира олмаган.

Топ-25 рўйхатини Kia Rio, Lada Granta, Hyundai Solaris моделлари бошқармоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.