Red Bull ва Aston Martin гиперкарлар подшоҳини яратмоқчи

Red Bull ва Aston Martin гиперкарлар подшоҳини яратмоқчи

Aston Martin компанияси ва Формула-1 жамоаси Red Bull технологик иттифоқ тузди. Иттифоқ мақсади “келгуси авлод гиперкарини”  яратишдир. Тенгсиз гиперкарнинг шартли номи AM-RB 001. Aston Martin шу йўл билан Bugatti, Ferrari, Koenigsegg ва McLaren маркаларини беллашувга чорлаяпти.

Red Bull ва Aston Martin ортиқча тафсилотларга тўхталгани йўқ. Тахминларга кўра, машинага гибрид двигатель ва кинетик энергияни рекуперацияловчи тизим ўрнатилади.

Ҳамкорларнинг мақсади 1500 от кучига эга бўлган Bugatti Chiron ва Koenigsegg Regera русумларидан ўзиш эканлиги аён. “Гиперкарлар подшоҳи” кам сонда чиқарилади, баҳоси 2,4 млн доллардан кам бўлмайди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"