Renault Эронда автомобиль ишлаб чиқармоқчи

Renault Эронда автомобиль ишлаб чиқармоқчи

Француз компанияси Эрон ҳукумати билан янги завод қуриш бўйича келишиб олди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, завод йилига 150 мингтагача автомобиль ишлаб чиқариши мумкин. Компания таҳлилчиларининг башоратига кўра 2020 йилда форсларнинг автобозори йилига 2 млн автомобилни талаб қила бошлайди.

Завод Теҳронга яқин жойда бунёд этилади. Энг биринчи бўлиб эронликлар хуш кўрувчи Symbol ва Duster автомобиллари ишлаб чиқарилади. Режа амалга ошса, бир ярим йилдан сўнг конвейердан тайёр маҳсулот чиқа бошлайди.

Renault янги корхона акцияларининг асосий пакетига эгалик қилади, шунинг учун Эрон ҳудудида дилерлик тармоғи очиш унинг ҳуқуқига айланади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"