Renault компанияси янги авлод Scenic ихчам вэнини тақдим этди

Renault компанияси янги авлод Scenic ихчам вэнини тақдим этди

Renault компанияси аввалгисидан каттароқ ва тўлиқ бошқарилувчи шассига эга бўлган тўртинчи авлод Scenic ихчам вэнини намойиш қилди. Янги автомобилнинг оммавий намойиши Женева автосалонида бўлиб ўтди.

Модель 2011 йилда тақдимоти бўлиб ўтган R-Space концепт-карининг айрим услубий ечимларини ўзида мужассамлаштирган. Ушбу машина Kadjar, Talisman ва янги Megane моделлари асосини ташкил этган CMF платформаси устига қурилган. Унинг аввалги авлод ихчам вэнларидан асосий фарқли жиҳати узунлиги ва кенглигининг 40 ҳамда 20 миллиметрга – 4383 ва 1664 миллиметрга узайтирилганидадир. Пастки қисми ва йўл қопламаси ўртасидаги масофа ҳам 40 миллиметрга оширилиб, 170 миллиметрга етказилди.

572 литр ҳажмли юкхонасидан ташқари, турли мақсадларда фойдаланувчи 63 литрлик бўлмалар ҳам мавжуд. Масалан, электр ўтказгичли эшикчалари бўлган қўлқоплар қутиси, олд ўриндиқларнинг елка қисмидаги йиғилувчи столча ўрни шулар жумласидан. Орқа ўриндиқдаги йўловчилар марказий консолнинг энг қуйи қисмидаги иккита USB-портдан фойдаланишлари мумкин.

Машинанинг двигателлар сафи олтита дизел ва иккита бензинли агрегат билан тўлдирилган. Уларнинг энг сўнггилари 115 ва 130 от кучига эга турбомоторлардир. “Оғир ёнилғили” 1,5 ва 1,6 литрли моторлар эса 95 ҳамда 160 от кучига эга. Трансмиссия – олти босқичли “механика” ёки иккита уловчи механизм (сцепление)ли “роботдан иборат.

Бундан ташқари, янги Scenic`да Hybrid Assist талқинда ҳам таклиф этилади. Ундаги 110 от кучига эга дизелли двигатель 48 вольтли батареядан қувватланадиган электр агрегат билан бирга ҳаракатланади.

Тўртинчи авлод Renault Scenic автомобиллари савдоси 2016 йил давомида бошланади. Янги машиналар нархи ҳозирча маълум қилинганича йўқ.