Renault Парижда эшиклари ва томи қопқоқдек кўтариладиган автомобилни намойиш қилди

Renault Парижда эшиклари ва томи қопқоқдек кўтариладиган автомобилни намойиш қилди

Француз автомобилсозлари ўз уйида ғаройиб тузилишли автомобилларни кўз-кўзлашда давом этяпти. Renault намойиш этган навбатдаги автомобиль бестселлар бўлмаслиги мумкин, бироқ ноодатийлиги билан барчанинг эътиборини бир зумга тортиши шубҳасиз. Концепт-кар номи – Trezor.

Купе кузовли прототип электромоторга эгадир. Иккита аккумулятори бор. Тақдимот вақтида реночилар Формула-E кубогининг икки карра соҳиби Renault e.dams жамоаси электромобилнинг техник таъминоти устида ишлаганини билдирди

Тўрт сонияга бормасдан Trezor юз тезликка эришади. Машинанинг нейтрал, спортча ва автоном иш режимлари бор. Охирги режимда ҳайдовчи тўла автопилотни ёқиб ҳаракатни давом эттира олади.

“Трезор”нинг асосий хусусияти эшикларидир. Эшиги тепага очиладиган қимматбаҳо автомобиллардан фарқли ҳолда унинг кузовининг ярми бус-бутунича тепага кўтарилади. Бу хавфлими, тушиб кетмайдими? Renault вакилларининг ишонтиришича, машина “томи” жуда енгил материаллардан ясалган. Нишона нусханинг кузов панеллари карбондан тайёрланган бўлиб, машина умумий вазни 1600 кгни ташкил қилади.

Renault Trezor дизайнери омма эътиборини жалб қилиш учун машинага мазкур қиёфа берилганлигини айтди. Серияли версияси бундай кўринишда бўлмаслиги мумкин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"