Renault савдони 40 фоизга кенгайтиришни кўзлаяпти

Renault савдони 40 фоизга кенгайтиришни кўзлаяпти

Французларнинг “Рено” автомобилсозлик компанияси олти йиллик режасини эълон қилди. Ушбу режа диққатга арзийди. Режа номи Drive The Future. Агар барчаси кўзланганидек амалга ошса, 2022 йилда “рено”чилар ишлаб чиқариш ва савдони яхшигина ошириб олади.

6 йил ичида Renault машина савдосини 40 фоизга ошириб 5 млнтага етказмоқчи (ўтган йили 3,47 млнта машина сотди). Бунинг учун компания ўз маҳсулотлар бўғимини оширади: енгил тижорий автомобиллар қўшилади, экологияга безарар электромобиллар чиқарилади. Бундан ташқари, “Рено” Nissan ва Mitsubishi билан ҳамкорликда янги русумлар чиқармоқчи.

Қисқача айтганда, яқин олти йил ичида Renault 21та янги русум чиқармоқчи. Уларнинг 15тасига автопилот бўлади. Қолаверса, Renault маркаси остида роботлаштирилган такси хизмати йўлга қўйилади. Кутамиз, хуллас.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"