Renault сотувчиларни роботларга алмаштиради
Жорий йилнинг мартидан ноябригача “Рено”нинг Франциядаги дилерлик марказларида Пеппер роботлари фаолият юритади.
Пеппер ҳаракатланади, гаплашади, ҳаттоки, ҳиссиётларини ифодалайди. У харидорга автомобиль танлашда ёрдамлашиши тахмин қилинмоқда. Пеппер билан учрашиш ҳақида мижозлар махсус порталда келишиб олади.
Эслатиб ўтамиз: Renault ҳозир Женева автосалонига бир неча янги русумини тайёрламоқда. Компания Швейцарияда Koleos кроссоверининг Европача версияси ва Alaskan пикапини, шунингдек, биз билмайдиган яна бир электромобилни намойиш қилади.