Рим папасининг автомобили 82 минг долларга сотилди

Рим папасининг автомобили 82 минг долларга сотилди

Рим папаси Франциск АҚШга расмий ташриф буюрганида Fiat 500L номли ушбу кичик кроссоверда юрган. Сотилган машина папанинг ташрифи чоғида хизмат қилган олти автомобилдан биридир.

Кимошди савдоси Филадельфияда ўтказилди. Атиги 11 дақиқа давом этган савдода 82 минг доллар таклиф қилган харидор машина эгасига айланди. АҚШда Fiat 500Lнинг нархи 19-25 минг туришини ҳисобга олсак, 82 минг доллар мўмайгина даромаддир. Тушган маблағ Филадельфия архиепархиясига ўтказилади ва хайрия ишларига сарфланади.

Папа Франциск бир неча марта руҳонийларни одми автомобилда юришга даъват қилган. “Сўнгги маркадаги автомобилда юрган роҳиб ёки роҳибани кўриш оғриқлидир”, дейди у.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"