Рим папасининг Lamborghini’си 715 минг еврога сотилди

Рим папасининг Lamborghini’си 715 минг еврога сотилди

Рим папаси Франциск учун махсус тайёрланган Lamborghini Huracan спорткари аукционда 715 минг еврога сотилди. Савдо 12 майда бўлиб ўтган. Папа савдодан тушган пулларни хайрия учун йўналтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Мазкур автомобиль Lamborghini компанияси томонидан Ватиканнинг анъанавий рангларида ягона нусхада тайёрланган ва ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида папага тақдим этилган.

Автомобилни топшириш маросимида Lamborghini’нинг бош ижрочи директори Стефано Доминикали иштирок этган эди. Ўшанда папа Франциск автомобилни дуо қилиб, унга ўз имзосини қолдирган эди. Автомобилнинг аукционда сотилиши ва тушган маблағнинг хайрия учун йўналтирилиши ўша вақтда эълон қилинган эди.

Одатда, Lamborghini Huracan’нинг серияли ишлаб чиқаришдаги нархи 183 минг евродан бошланади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Lamborghini

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.