«Роҳат»да тўрт айланали янги йўл айиргич барпо этилади

«Роҳат»да тўрт айланали янги йўл айиргич барпо этилади

Тошкент шаҳри маъмурияти Яшнобод туманидаги “Роҳат” айланасида янги йўл ўтказгич қуришни жорий йилдаёқ бошлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Спутник автомобиль йўллари бўйича Давлат қўмитасидаги манбага асосан хабар берди, деб ёзади Kun.uz.

Унинг сўзларига кўра, беда барги шаклидаги янги йўл ўтказгич лойиҳаси тайёр, ҳозирда маблағ ажратиш ва яқин ойларда қурилишни бошлаш имконияти муҳокама қилинмоқда.

«Биз лойиҳани икки босқичда амалга оширишни кўзда тутганмиз. Бу ишлар ҳажмининг кўплиги билан боғлиқ, сабаби йўл ўтказгич билан боғланган ҳолда Чирчиқ дарёси устидан янги кўприк ҳам қурилади. Эскиси бузиб ташланади. Биринчи босқичда беда баргининг ярми қурилади, яъни, Қўйлиқ бозорига олиб борувчи йўлга жавоб берадиган ва “Крестик” дея аталувчи чорраҳа йўналишида», — дея таъкидлаб ўтган манба.

Иккинчи босқичда Чирчиқ дарёси устида янги кўприкни қуриш ва у орқали ўтувчи йўлни реконструкция қилиш амалга оширилади. Шу билан бирга, йўл ўтказгичнинг қолган қисми ҳам қурилади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.